Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижодий – маънавий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг танлови ўтказилди

Ижодий – маънавий масалалар бўйича тарғиботчиларнинг танлови ўтказилди

30 апрель 2022 йил
319
0

Ижодкор, иқтидорли, исътедодли ёшларни хар томонлама қўллаб – қувватлаш йўналишида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таъминлаш, ижодий – маданий масалалар бўйича фаолият юритаётган тарғиботчиларнинг тажриба, малака савиясини ошириш мақсадида жорий йилнинг 29 – апрел куни Жиззах шахридаги Ўзбекистон ёшлар ишлари Агентли вилоят бўлими биносида “Йилнинг энг яхши ижодий , маънавий, маданий ишлар тарғиботчиси” вилоят босқичи танлови ўтказилди.

Ўтказилган танловда Ғаллаорол туманидаги 59 – умумий ўрта таълим мактабининг тарғиботчиси Қорожонов Бекназар Бойназар ўғли ҳамда 86 - умумий ўрта таълим мактабининг тарғиботчиси Исматова Мухаббат Алибек қизи иштирок этишиб, туманимиз шаъни учун беллашишди.

Танлов якуни бўйича Қорожонов Бекназар Бойназар ўғли совринли 3 – ўринни, Исматова Мухаббат Алибек қизи “Йилнинг энг фаол тарғиботчиси” номинацияси ғолиби деб топилди ва Республика Мавънавият ва Маърифат маркази Жиззах вилояти бўлимининг Ташаккурномаси ва совғалари билан мукофатланишди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар