Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ҒАЛЛАОРОЛДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН УЗУМЗОРЛАР КЕНГАЙМОҚДА

ҒАЛЛАОРОЛДА БАРПО ЭТИЛАЁТГАН УЗУМЗОРЛАР КЕНГАЙМОҚДА

23 апрель 2022 йил
214
0

Мамлакатимиз раҳбарининг ўтган йилнинг 28 июлида қабул қилинган “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар, амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш – янги боғлар яратиш лойиҳалари доирасида туманимизда ҳам қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Мирзабуло ҳамда Маданият қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудларидаги 40 гектардан зиёдроқ майдонга узум кўчати экиш ишлари олиб борилмоқда. Майдонни тайёрлаш, экиш ишларини олиб боришда ҳоким ёрдамчилари ҳиссаси катта бўлди.

Ғаллаорол туманининг иқлим шароитига мос, сердаромад ва фойдали узум навлари, ниҳоллари келтирилиб, аҳолига бепул тарқатилаётгани, бу борада жойлардаги ҳоким ёрдамчиларининг ҳам улуши катта бўлаётгани муҳимдир.

Бундан ташқари, адирлик ҳудудда барпо қилинаётган юзлаб гектарлик узумзорлар ҳам томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини қўллаган ҳолда юқори ҳосилдорлик касб этувчи токзорларга айланиши кутилмоқда.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар