Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқимизнинг ардоқли фарзандлари хотираси мангу барҳаёт

Халқимизнинг ардоқли фарзандлари хотираси мангу барҳаёт

19 февраль 2022 йил
247
0

Ғаллаорол тумани ички ишлар бўлимида соҳа ходимлари иштирокида халқимизнинг ардоқли фарзанди атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллуд айёмининг 105 йиллигига бағишланган “Халқимизнинг ардоқли фарзандлари хотираси мангу барҳаёт” мавзусида “Маънавият соати” тадбири ўтказилди.

“Маънавият соати” тадбири довомида ички ишлар бўлими ходимларига атоқли давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижоди тўғрисида маълумотлар берилди.

Шароф Рашидов ижодига мансуб шеърлардан ўқиб эшиттирилди.

Шароф Рашидовнинг китоблари кўргазмаси ташкил қилиниб, адибнинг ижоди билан ички ишлар ходимлари яқиндан таништирилди.

Маънавият соати тадбири Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими ҳамда туман ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар