Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Агрохизматлар маркази томонидан Ғаллаорол туманида ўқув-семинари ташкил этилди

Агрохизматлар маркази томонидан Ғаллаорол туманида ўқув-семинари ташкил этилди

12 февраль 2022 йил
293
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази” фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида “Жиззах вилояти Агрохизматлар маркази” ташкил этилган эди.

Вилоят агрохизматлар маркази фаолият бошлаганлигига ярим йил бўлгналигига қарамасдан Республика “Миллий марказ” таркибига кирувчи 14 та илмий текшириш институтлар томонидан ишлаб чиқарилган инновацион ишланмаларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарилишига жорий қилиш мақсадида 15 тадан ортиқ илмий амалий семинарлар ўтказди. Қишлоқ хўжалик субьектларнинг 1500 зиёд ходимларини ва фермер хўжалик раҳбарларини малакасини ошириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиб ўқув семинарлари ўтказди. Бундан ташқари агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича ўқув қўлланмалари ва тавсиялар ишлаб, 2000 га яқин хўжалик субьектларига босма ва электрон шакилда етказиб берилди. Бугунги кунда агрохизматлар турлари 2021 йилда 15 тадан 100 тага кўпайди. Мана бугун хам Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда дехқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-20 сони қарори ижросини таьминлаш мақсадида вилоятнинг “Ғаллаорол” туманида Агрохизматлар маркази томонидан ўқув курси ташкиллаштирилиб, бунда вилоят Агрохизматлар марказининг 2022 йил фаолият дастури тақдимоти ва туман махаллаларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари, фермер-деҳқон  ҳўжаликлари раҳбарларидан ташқари “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтарида” рўйҳатда турган 0,10 сотиҳдан 1 гектаргача ер олиб деҳқончилик қилиш иштёқини билдирган 60 дан ортиқ ташаббускорлар ўқув курсида иштрок этмоқда. 

Шундай ўқув курслари Ғаллаорол туманида ҳам ташкил этилди. Ушбу ўқув-семинарда туман ҳокими, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, етакчилар ҳамда ер олиш истагидаги бўлган фуқаролар қатнашди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

 


 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар