Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллороллик 40 нафар фуқарога янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномалари топширилди

Ғаллороллик 40 нафар фуқарога янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномалари топширилди

08 декабрь 2021 йил
275
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл қурилиши техникаларидан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан “Тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга кириш ва уни ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида” ги Низом тасдиқланган.

Низом талабларидан келиб чиқиб, тракторчи-машинистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга ихтисослашган таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларга тракторчи-машинист гувоҳномаларини олиш имконини берувчи сертификатлар берилмоқда.

- Ғаллаорол туманида Ўзбекистон Республикаси конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги байрами кунлари ташкил этилган тантанали тадбирда 120 нафар фуқарога ана шундай сертификатлар берилди, дейди “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими катта инспектори Нурали Ҳидиров. -Шунингдек, ўша куннинг ўзида таълим муассасасилари сертификатини олган 40 нафар фуқарога янги намунадаги тракторчи-машинист гувоҳномаларининг топширилгани ҳам ҳудуд аҳолиси учун айни мудао бўлди.

Тадбирда мамлакатимизда аҳолини иш билан таъминлаш, банд бўлмаган фуқароларни турли касбларга жалб этиш ва уларни ўқитиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан фикрлар билдирилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар