Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани фаоллари ва ёшларининг сенаторлар билан учрашуви

Ғаллаорол тумани фаоллари ва ёшларининг сенаторлар билан учрашуви

29 ноябрь 2021 йил
469
0

2021 йил 29 ноябр куни Ғаллаорол туманида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Сиддиқов Рисқул Эргашбоевич, Сенат аъзоларидан Алимова Холида Рауповна ва Суярова Санобар Зарфуллаевналар туман фаоллари ва ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашувда туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссиялар раислари, секторлар раҳбарлари, тумандаги ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари, умумтаълим мактаблари ёшлар етакчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Эргашбоевич Сиддиқов, Сенат аъзолари Холида Рауповна Алимова ва Санобар Зарфуллаевна Суяровалар сўзга чиқишиб, йиғилиш иштирокчиларига жорий йил 18-19 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенатининг 21-ялпи мажлиси кун тартибидан халқимиз манфаатларига бевосита даҳлдор бўлган муҳим қонунлар ва парламент назоратига доир долзарб масалалар юзасидан маълумот бердилар.
Жумладан, Сенат ялпи мажлисда жами 14 та масала кўриб чиқилганлиги, уларнинг 9 таси Қонун, 1 таси ахборот, 2 таси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида ҳамда аввалги ялпи мажлисларда Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама этилганлиги юзасидан батафсил тушунчалар бериб ўтдилар ва учрашув иштирокчиларини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.

Шунингдек, сенаторлар тумандаги 44-сонли ва 26-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлишиб, ёшлар билан давра суҳбатларини ўтказишди. Сенаторлар тадбирлар давомида мактаб ҳовлисида мевали ва манзарали кўчатларни экиш ишларида иштирок этишди.

 

 Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Aхборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар