Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Китоб менинг энг яқин дўстим”

“Китоб менинг энг яқин дўстим”

02 ноябрь 2021 йил
353
0

Ғаллаорол тумани Дўстлик МФЙ ҳудудидаги 90-сонли иқтисослаштирилган “Нафис санъат” умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшлар иштирокида “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” мақсадида 5 та муҳим ташаббус ижроси тўртинчи йўналиши бўйича “Китоб менинг энг яқин дўстим” мавзусида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ёшларга янги турдаги болалар бадиий адабиётлари кўргазмалари ташкил қилинди.

Тумандаги исътедодли ёш ёзувчи шоирлар билан мактаб ўқувчиларининг давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида китобни севиш, унга меҳр қўйиш мавзуларида суҳбат ўтказилди.

Тарғибот тадбири Республика Маьнавият ва маьрифат маркази Ғаллаорол тумани бўлими, Халқ таьлими бўлими ва мактабнинг ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси ҳамкорлигида ўтказилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар