Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Пенсияларга устама ҳақлар

Пенсияларга устама ҳақлар

15 октябрь 2021 йил
275
0

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги  Қонунининг 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:

 

а) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

б) II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

г) кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

д) I гуруҳ ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

е) II гуруҳ ёлғиз ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;

з) 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;

и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.

к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — хизматларига қараб — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.

л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.

Устама ҳақлар тайинланаётган пенсиянинг туридан қатъи назар қўшиб ҳисобланади.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-модданинг «а» ёки «б» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «и» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси «г», «д» ёки «е» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «ж» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар