Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Фуқароларнинг ишламайдиган турмуш ўртоқлари ҳам пенсияга чиқиши мумкин

Фуқароларнинг ишламайдиган турмуш ўртоқлари ҳам пенсияга чиқиши мумкин

26 август 2021 йил
165
0

Фуқароларнинг ишламайдиган турмуш ўртоқлари ҳам пенсияга чиқиши мумкин. Ғаллаорол тумани пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Мирмухсин Қувватов янги тартиб ҳақида маълумот берди

Эндиликда ишловчи фуқароларга ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсияга чиқиши учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади.

«Давлат пенсия таъминоти қонунига асосан, фуқаролар пенсияга чиқишлари учун маълум бир талаблар бор. Аввало, етарли иш стажи зарур. Хусусан, пенсияга чиқиш учун эркаклар 25, аёллар 20 йиллик иш стажига эга бўлишлари керак.

Лекин ўзбек халқининг менталитети шуни тақозо қилмоқдаки, баъзи эркаклар аёли ишлашини хоҳламайди. Натижада улар пенсия ёшига етганда иш стажисиз қолиш ва пенсия ҳуқуқидан маҳрум бўлиш ҳолатлари бор.

Шуларни инобатга олган ҳолда жорий йилги президент қарори билан ишловчи фуқароларга ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсияга чиқиши учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади.

Бунда турмуш ўртоғи солиқ тўловини амалга оширса, келажакда оила, рўзғор билан банд бўлган аёлида ҳам пенсия олиш ҳуқуқи бўлади», деди М.Қувватов.

Шунингдек, бўлим бошлиғи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун пенсияга чиқишда яратилган имтиёз тўғрисида ҳам гапирди. 

Деҳқон хўжалиги ва 0.4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол, ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги хузуридаги бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига базавий хисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади

«Кўплаб юртдошларимиз чет элда меҳнат фаолияти юритишади. Улар ҳам маълум вақт ишлаб Ўзбекистонга қайтишади. Ҳозирда шундай ватандошларимизга ҳам пенсияга чиқиш имконияти яратилди. Яъни хорижда олган даромадлари ҳисобидан ижтимоий солиқ тўласалар, уларга стаж ҳисобланади. Пенсия ёшига етганда эса пенсия тайинлаш ҳуқуқи берилади», деб маълум қилди Мирмухсин Қувватов.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар