Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳа юзасидан расмий муносабат

28 июль 2021 йил
58
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июндаги ПФ-6241-сон Фармонига асосан бир қатор ўзаришлар белгиланди.

Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар изчиллигини таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг энг кам пенсия ва нафақа миқдорларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб:

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилди.

Бунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади;

Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори 565 000 сўмга етказилди;

Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга етказилди;

Боқувчисини йўқотганлик  пенсияси олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун қўшимча тўлов жорий этилсди;

пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилди ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланланиши йўлга кўйилди; Боқувчисини йўқотганлик  нафақаси олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 000 сўмдан қўшилиши белгилаб қўйилди;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмга оширилди.

 

2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб пенсия тайинлаш учун етарли иш стажига эга бўлмаган ҳамда болаликдан ногирон шахсларнинг  нафақа миқдорлари таркибига нон ва ун учун компенсация тўловларини киритган ҳолда ошириш бўйича таққослама жадвал.                                                                                                                                                 сўмда

2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдорларини таркибига нон ва ун учун компенсация тўловларини киритган ҳолда ошириш бўйича таққослама жадвал.                                                                                                                                   сўмда

*ун ва нон компенсацияси 2021 йил 1 юлдан бекор қилинади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси

Ғаллаорол тумани бўлими 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар