Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Одам савдосига қарши бирга курашайлик

Одам савдосига қарши бирга курашайлик

29 июнь 2021 йил
138
0

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддаси “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

ХXI асрни илм-фан ва техника асри десак муболаға бўлмайди, меҳнат миграцияси, ахборот алмашинувининг тезлашиши одам савдоси билан шуғулланадиган шахслар ва жиноий гурухларга жуда қўл келди. Улар интернет сайтлар ва ижтимоий тармоқларда иш қидираётган инсонларни алдов йўллари билан юқори даромадли иш борлиги ҳақидаги таклифлари билан ўзларига жалб қилиб “одам савдоси” каби жирканч жиноятнинг қўрбонига айлантирмоқда.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишлар натижасида халқнинг турмуш шароити узлуксиз яхшиланиб бормоқда, ўзларининг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла рўёбга чиқаришлари учун қулай ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар юзага келмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқий билимини оширишга шунча кўп харакат қилинмасин Одам савдоси жиноятининг хозирги кунда учраб туриши қилинган ишлар етарли эмаслиги, ушбу жиноятга қарши курашишнинг самарали механизмини жорий этиш замон талаби бўлмоқда.

Ачинарлиси, дунёда ҳар йили миллионлаб инсонлар "замонавий қуллик", яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Бу жиноятларнинг асосий сабаби маънавий қашшоқлик, очкўзлик ва дунёга ҳаддан ташқари ҳирс қўйишдир. Улар орасида хозирги кунда энг кўп учрайдигани аёллар ва ёш болаларнинг ҳам борлиги ачинарли. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан бири одамларнинг чет давлатларга ишга бориши, ўзига нотаниш бўлган инсонларнинг таъсир доирасига тушиб қолиши, уларнинг чет давлатларда ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслигидир.

Мамлакатимизда Одам савдосига қарши курашишнинг қонуний асосини яратиш мақсадида кўплаб қонун ҳужаатлари қабул қилинди улардан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги "Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича чоралар тўғрисида"ги қарори билан одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоа органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Хусусан, Ўзбекистон Олий Мажлиси томонидан 2008 йил 17 апрелда "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди, одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ташкил қилиниб, одам савдосига қарши курашиш, одам савдосидан жабрланганларни ҳимоялаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон инсонпарвар демократик давлат сифатида умумэътироф этилган халқаро норма ва қоидаларни ўз миллий ҳуқуқ тизимига кенг жорий қилиш йўлини тутмоқда.

Шунингдек, Одам савдоси жабрланувчиларигакечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам,Психологик ёрдам,Юридик ёрдам, Ижтимоий ёрдам бериш мақсадидаРеспублика реабилитация маркази ташкил қилиниб, ушбу марказларда Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳаётга қайтариш энг асосий вазифа этиб белгиланди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашишда халқимизнинг жипслиги, инсонлар тақдирига бефарқ бўлмасликлари зарур, эзгу мақсад йўлида жамиятимиздаги барча куч ва имкониятларимизни мувофиқлаштириш лозим бўлади.

Анвар Норқўзиев

Ғаллаорол туманлараро

иқтисодий суди раиси

 

Элмурод Мамаражапов

Ғаллаорол туманлараро

иқтисодий суди девонхона мудири

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар