Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролда ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида 10га яқин мурожаатлар ечимини топди

Ғаллаоролда ташкил этилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида 10га яқин мурожаатлар ечимини топди

17 июнь 2021 йил
38
0

O`zLiDePнинг истиқболли лойиҳаларидан бири бўлган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми  доирасида ташкил этилган тадбирнинг навбатдагисида Ғаллаорол туман Кенгаши депутатлари,  туманда фаолият олиб бораётган 10 нафарга яқин тадбиркорлар ҳамда 20 яқин маъсул ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбир давомида ҳар бир тадбиркорнинг мурожаати соха вакиллари томонидан ўрганилиб айрим масалалар жойида ҳат этилган бўлса,  айримлари депутатлар кўмагида ижобий ечим топиш арафасида турибди.

Мулоқотда тадбиркор Нилуфар Тошпўлатова мана нечча йилдирки кредит ололмай овора эди. Бугунги тадбирга келганига асло афсусланмайди, сабаби оддий.Тадбиркорнинг  Микрокредитбанкка “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида тикувчилик йўналиши учун топширган хужжатлари самара бермади. Бугунги тадбирда тадбиркорнинг 30 млн. сўм кредит маблағи депутат Бувсара Давурбаева назорати остида АТБ Микрокредитбанк туман филиали томонидан 2021 йил июн ойи якунигача кредит ажратиб бериладиган бўлди.

Ўзаро мулоқотлар давомида шу нарса аниқ бўлдики, мазкур лойиҳа доирасида белгиланган тадбир ва мулоқотлар бугунги кунда ўта муҳим. Чунки, депутатлик сўровлари ва назорат – таҳлил ишларини ташкил этиш орқали кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш борасида кўтарилган масалаларнинг ижобий ҳал этилишига амалий жиҳатдан кўмаклашилади, тегишли йўналишлар бўйича амалдаги қонунчилик ва норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар базаси қайта кўриб чиқилади ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек янги қонун ҳужжатларига, хусусан Тадбиркорлик кодекси лойиҳасига амалий таклиф ва тавсиялар шакллантирилади.

Натижада  партиянинг электорат вакиллари ва сайловчилар билан ишлаш самарадорлиги ошади, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш юзасидан  O`zLiDePдан сайланган депутатларнинг аниқ позициясини шакллантиришга хизмат қилувчи амалий таклиф ва ташаббуслар ишлаб чиқилади.

Худди шундай навбат асосида ушбу лойиҳа доирасида ҳар ойда иккита туманда тадбиркорлар ва тегишли соҳа вакиллари билан мулоқот ва учрашувлар  ўтказиб борилади.

Жамшид Мамарасулов,

O'zLiDeP Ғаллаорол туман Кенгаши

Раисининг биринчи ўринбосари,

аппарат раҳбари

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар