Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Оила муқаддас қадрият!

Оила муқаддас қадрият!

22 июнь 2021 йил
123
0

Ёшларда оилага, ватанга бўлган муҳаббатни юксалтириш, оила маънавиятини ёшлар онгига сингдириш мақсадида Ғаллаорол туманининг Мустақиллик майдончасида 14-30 ёшлилар ўртасида “Оила муқаддас қадрият” мавзусида расмлар кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танловда туман ҳудудидаги 29 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидан 64 нафар истедодли ёшлар иштирок этишди.

Танловда иштирокчилар томонидан “Менинг оилам”, “Оила муқаддас маскан” мавзулари бўйича чизилган расмлар хайъат аъзоларига тақдим этилди.

Ғолиблар туман ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлимларининг фаҳрий ёрлиқлари ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгашининг совғалари билан тақдирланишди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар