Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Чорвачиликда наслчиликнинг ривожи маҳсулдорликни оширади туманимиздаги насилчилик ишлари

Чорвачиликда наслчиликнинг ривожи маҳсулдорликни оширади туманимиздаги насилчилик ишлари

22 июнь 2021 йил
187
0

Республикамизда чорвачиликни ривожлантириш, хусусан четдан наслли қорамолларни олиб келиш ва маҳаллий зотини яхшилаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Ўз ўрнида наслчилик хўжаликлари сонининг ортгани ва уларда боқиладиган чорва молларининг кўпайиши мамлакатимизда гўшт ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга хизмат қилади.

Ғаллаорол туманида ҳамбу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, ривожланган давлатлардан зотдор молларни олиб келиш ва бош сонини кўпайтириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бугунги кунда вилоятда 10 та қорамолчилик хўжаликлари фаолият кўрсатмоқда. Шундан 3 таси насчилик мақомига эга.

Мазкур тармоқнинг наслчилик ишларини ривожлантириш, камчиликларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларига бир қатор ваколатлар берилган.Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Наслчилик тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ, Инспекция зотли ҳайвонларнинг экспорт ва импорт қилиниши, мулкчилик шаклидан қатъий назар чорвачилик хўжаликларида мавжуд зотли моллардан оқилона фойдаланилиши, чорвачиликда наслчилик ишларининг ҳисобини юритилиши устидан назоратни амалга оширади.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол туман бўлими томонидан жорий йил давомида жами 20 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, натижада 3 та қонун бузулиш ҳолатлари аниқланган.

-Ушбу қонун бузулиш ҳолатлари юзасидан жами 1 та ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилди,дейди Инспекциянинг туман бўлими чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими катта инспектори Абдурашидов Абдулла.Шунингдек, тегишли ташкилот ва корхоналарга 15тақдимнома, 20 бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма ҳамда 85 огоҳлантирув хатлари киритилган.

туманда мавжуд қорамолчилик хўжаликларинингшундан 3 таси наслчилик мақомини олган.Уларда жами 472зотдор мол парвариш қилинаётир. Озуқа базасини яратиш мақсадида ушбу хўжаликларга  жами  141.6 га озуқа ер майдони ажратиб берилган.

Туманидаги “Рохат” фермер хўжалиги ҳам наслли молларни кўпатириш йўлга қўйилган.Айни вақтда бу ерда 200 бош Швиц зотли моллар парвариш қилинаяпти. Сигирлардан кунига ўртача 2 минг литрдан сут соғиб олинмоқда.

Тумандаяна бир лойиҳа ташаббускори томонидан сутни қайта ишлаш цехи фаолиятининг йўлга қўйилгани ҳам ҳудуд ҳаёти учун айни мудоадир. Гап “Саид Олим сервис” кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан ишга туширилган мини завод ҳақида кетмоқда. Заводбир йилда 1020 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга.

Инспекция ходимлари мазкур объектларда бўлиб, ўрганиш асосида соҳа олдига қўйилаётган талаблар юзасидан тушунтириш ишларини олиб борилди.

Бир сўз билан айтганда, чорвачиликда наслчиликнинг ривожи халқимиз дастурхони учун зарур бўладиган гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш имкониятини оширади.

Ўзагроинспекция”нинг Ғаллаорол тумани бўлими

Чорвачиликда насилчилик ишини назорат қилиш

бўйича катта иниспектор А.Абдурашидов

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар