Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жиззах хақиқати газетасида нашр қилинган маълумотни ўрганиб

Жиззах хақиқати газетасида нашр қилинган маълумотни ўрганиб

03 июнь 2021 йил
47
0

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги 2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида 2661-сонли қарори асосида Булоқбоши ҚФЙ қарашли Узунбулоқ қишлоғидаги ТП 570га қўшимча бир дона 160Ква тронсформатор ҳамда 2.5 келометр 10-04кв хаво тармоқлари ҳамда ёроқсиз келган тронсформаторларни мукаммал таъмирланиши жорий йилнинг IV чораги якунига қадар босқичма-босқич амалга оширилиши режалаштирилган.

2.Булоқбоши ҚФЙ худудида жойлашган 77-умумтаълим мактаби 2008 йилда қурилган бўлиб 80 ўқувчи ўринга мўлжалланган. Хозирги кунда 95 нафар ўқувчилар таълим тарбия олиб келмоқда. Навбатлилик коэфценти 1.2 % ни ташкил қилади. Ўрганилган маълумотга кўра, туманимизда жами 90 умумтаълим мактаби мавжуд бўлиб шундан 37 та мактабда спорт зал мавжуд эмас, шулар қатори 77-умумтаълим мактабида хам спорт зал мавжуд эмас. Худудимиздаги умумтаълим мактабларига беш йиллик режа асосида янгидан қуриладиган, реконстуркция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган спорт залларининг 2021-2025 йилларга мўлжалланган Дастурига асосан 2023 йилда 77-умумтаълим мактабига 9х18 ўлчамли спорт зал қурилиши бўйича туман ҳокимлиги билан келишган холда вилоят хокимлиги ва тегишли ташкилотларга таклиф киритилган.

3.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 10 августдаги 646-сонли карори 2-боб 4 бандида билан тасдикланган “Ахоли ва ижтимоий соха объектларига кундалик хаётда фойдаланиш учун суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш тартиби тугрисида”ги низоми хамда “Худудгазтаъминот“ АЖ томонидан ахоли истеъмолчиларига таркатиш учун ажратилган режага асосан 1 дона маиший газ баллонидаги 20 кг суюлтирилган газ 40-45 кунга тугри келиши хакида курсатилган. Шу муносабат билан Ғаллаорол тумани Булокбоши КФЙга карашли Узунбулок кишлоги ахолисига Ғаллаорол туман хокимлиги томонидан тасдикланган режа графикка асосан имтиёзли нархда 40-45 кунда суюлтирилган газ балонлари етказилиб берилмоқда.

4.Ҳудуддаги аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Жиззах “Сувоқова” ДУК Ғаллаорол туман филиали томонидан “2022 йилда тумандаги ахоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш Давлат дастури”га киритиб ичимлик суви иншооти ва тармоқларини қуриш режалаштирилганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 сентябрдаги “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳада инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6074-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Булоқбоши ҚФЙ ҳудудидаги аҳоли хонадонларини ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда сув таъминоти ва сув хизматларини кўрсатиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, соҳада шаффофлик ҳамда хусусий секторнинг иштирокини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят “Сувтаъминоти” МЧЖ Ғаллаорол туман бўлими томонидан Давлат-хусусий шериклик лойиҳа таклифи ишлаб чиқилиб Жиззах вилоят “Сувтаъминоти” МЧЖ корхонасига тақдим қилинганлиги билдирилади.

5.Туман худудидаги барча ички йўллар туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида бўлиб, ушбу корхона томонидан туман ҳудудидаги барча ички йўллар ҳатловдан ўтказилганлиги, ҳатлов натижаларига асосан туманнинг энг оғир ҳудудлардаги ички йўллар босқичма-босқич таъмирланмоқда. Жорий йилда Булоқбоши ҚФЙ ҳудудидаги 7,6 км. масофадаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари амалга оширилаётганлиги, ички йўлларни қуриш ишлари маҳаллий бюджет маблағларининг иқтисод қилинадиган маблағлари ҳисобига амалга оширилишини инобатга олиб ҳудуддаги қолган ички йўлларни таъмирлаш ҳам келгуси йилларда туманнинг ички имкониятидан келиб чиқиб босқичма-босқич амалга оширилиши билдирилади.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар