Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИГА СЕНАТОРЛАР АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

ҒАЛЛАОРОЛ ТУМАНИГА СЕНАТОРЛАР АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

16 июнь 2021 йил
122
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенаторлари Санобар Суярова ҳамда Холида Алимовалар туманимиздаги бир қатор фуқаролар йиғинларида бўлишди.

 

Ташрифдан мақсад жойлардаги “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” турувчи аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг оилавий аҳволи, турмуш даражаси ўрганилди.

Халқ депутатлари Ғаллаорол туман Кенгаши котибият мудири Лапасов Санақулнинг берган маълумотига қараганда сенаторлар “Маржонбулоқ” шаҳар фуқаролар йиғини ҳамда “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги бир қатор хонадонларга ташриф буюрди.

 

Мазкур ташриф давомида дафтардаги хотин-қизлар ва фуқароларга берилган ёрдам турлари, иш билан таъминланиши, моддий ёрдам ва нафақалар тайинланиши, имтиёзли кредит ёки субсидиялар берилишини синчиклаб ўрганди ҳамда тегишли маслаҳатлар берди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар