Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол туманида пилла хом ашёси қабул пунктига топширилмоқда

Ғаллаорол туманида пилла хом ашёси қабул пунктига топширилмоқда

11 июнь 2021 йил
60
0

Жорий йилда Ғаллаорол тумани 71 тонна пилла хом ашёси тайёрлаш режалаштирилган.

Туманда бу соҳага қишлоқ аҳлини ижтимоий меҳнатга жалб этишнинг муҳим омилларидан бири сифатида эътибор қаратилаётгани бежиз эмас.

Жорий мавсумда ҳам уч юздан ортиқ киши мазкур юмуш билан машғул бўлиб, бир йиллик иш стажига эга бўлдилар.

Қабул манзилгоҳдагилар Ғаллаоролликлар топширган ҳосилнинг сифатидан мамнун. Қуруқ ва ипакчанлиги юқори бўлган бу пиллаларни тез кунлар ичида қайта ишлашга киришилади ва улар кўзни қамаштирадиган шойи атласга айланади.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар