Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “БИР НУРОНИЙ 5 НАФАР ЁШГА МУРАББИЙ”мавзусида семинар ўтказилди!

“БИР НУРОНИЙ 5 НАФАР ЁШГА МУРАББИЙ”мавзусида семинар ўтказилди!

09 июнь 2021 йил
39
0

Ғаллаорол туманининг Маржонбулоқ шаҳарча фуқаролар йиғини биносида “Бир нуроний 5 нафар ёшга мураббий” тамойили асосида маҳаллада ташкил этилган Нуронийлар Жамоатчилик Кенгашининг фаолияти, Кенгаш томонидан амалга оширилган ишлар, маҳалла ёшлари ўртасидаги мавжуд муаммолар ва муаммолар ечимини топиш, Нуронийлар Жамоатчилик Кенгаши ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳи фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Маржанбулоқ шаҳарчаси Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши аъзолари, кўча оқсоқоллари, шунингдек Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими раҳбари Б.Ризаев ҳамда туман Нуронийлар Кенгаши раиси Э.Азимовлар иштирок этди.

Семинар кун тартибидаги масалалар бўйича “Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши”нинг ролини янада ошириш, тадбирлар самарадорлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар