Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КАФОЛАТЛАРИ

07 июнь 2021 йил
79
0

Ҳаммага маълумки, ёз ойининг илк куни, яъни 1-июнь куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида, келажагимиз эгалари ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади ва болалар учун енг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади.

Фуқаролик ишлари бўйича Ғаллаорол туманлараро суди томонидан 2021 йил 01 июнь куни ҳалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносбати билан, Ғаллаорол туман “Маҳалла маркази” биносида давра суҳбати ўтказилиб, азал-азалдан ҳар бир ота-она ўз боласининг соғлом ва баркамол, ақл заковатли, баxтли бўлишини исташлигини, ёш авлодни эркин, демократик, инсонпарварлик тамоиллари асосида комил инсон руҳида ўстириш, уларнинг нафақат ўз ҳуқуқ ва эркинликларини яxши билувчи, балки уларни амалга ошира оладиган ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳам онгли равишда бажарувчи инсон сифатида жамиятнинг тенг ҳуқуқли ва фаол субъекти қилиб тарбиялаш фуқаролик жамиятига асосланган демократик, ҳуқуқий давлатни қуришни ўз олдига максад қилиб олган ҳар бир демократик давлатлар каби, Ўзбекистон Республикаси учун ҳам муҳим масала ҳисобланишини гапириб ўтди.

Бундан ташқари, ҳар бир бола учун кўзда тутилган барча ҳуқуқларни, ҳеч қандай камчиликларсиз, ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодлари, миллий этник ёки ижтимоий келиб чиқиши, боланинг соғлиғи ва туғилиши, унинг ота-онаси ёки қонуний васийси (ҳомийси) ёки бошқа бирон-бир ҳолатлардан қатъи назар ҳурмат қилиниши ва ҳуқуқлари таъминланиши тўғрисида тўхталиб ўтди ҳамда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳалқаро ва миллий қонун ҳужжатлар юзасида тўхталиб, кенг жамоатчилик эътиборига етказди.

Бундан ташқари, бола ҳуқуқлари тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига кўра, фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги, оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилиниши белгилаб қўйилганлигини аълоҳида такидлаб ўтди.

Фуқаролик ишлари бўйича

Ғаллаорол туманлараро суди раиси

Омонов Шеҳроз Тураевич

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Ғаллаорол туманлараро суди девонхона мудири

Наркузиев Шерали Қаҳарбой ўғли

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар