Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Янги Ўзбекистонда, эркин ва фаровон яшайлик!

Янги Ўзбекистонда, эркин ва фаровон яшайлик!

02 июнь 2021 йил
274
0

Республика Маънавият ва маърифат марказининг ташаббуси билан Ғаллаорол туманининг Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ҳамда туман Марказий ўйингохида Республика тарғибот ишчи гурухи аъзолари таниқли санъаткорлар, ёзувчи, шоирлар, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажидов, Тошкент давлат иқтисодиёт университети фалсафа фанлари докторипрофессор Азамат Мухторов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Гулчехра Шохобиддин қизи, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси Омина Тўрақулова, эстрада хонандаси Элмурод Зияев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Тоиров, Жиззах вилоят драмма театри актёри Сарвар Мустанов ва вилоят эстрада хонандаси Шохижахон Улуғбековлариштирокида “Янги Ўзбекистонда, эркин ва фаровон яшайлик”  мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Тадбирларда 3500 нафардан зиёд туман аҳолиси иштирок этишди.

 

Тарғибот тадбирида иштирокчиларга мамлакатимизда кейинги 3-4 йил давомида амалга оширилаётган ислоҳатлар тарғибот қилинди.

Таниқли санъаткорлар ва адиблар томонидан туман аҳолисига байрамона кайфият улашиш мақсадида бадиий дастур намойиш этилди.

Маънавий-маърифий тарғибот тадбири Ғаллаорол туман хокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, Маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар