Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Иш вақтидан кейин банк ходимларини иш жойида хизмат вазифасини бажараётган вақтида тасвирга олинган воқеа буйича

Иш вақтидан кейин банк ходимларини иш жойида хизмат вазифасини бажараётган вақтида тасвирга олинган воқеа буйича

27 май 2021 йил
251
0

“Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол филиали маълумотига кўра

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол филиалида 2021 йил 26 май куни кеч соат 22:40 атрофида белгиланган иш вақтидан кейин банк ходимларини иш жойида хизмат вазифасини бажараётган вақтида тасвирга олинган воқеа бўйича.

Хақиқатда 2021 йил 26 май куни мижозларга хизмат кўрсатиш имкониятини яҳшилаш ва мижозларга самарали хизмат кўрсатиш мақсадида иш вақтидан кейин банк маъмурияти ички меҳнат тартиби асосида ишлаб чиқилган ички буйруқга асосан қўшимча иш хаққи тўлаш шарти билан комьпютерларга техник хизмат кўрсатаётган ходим ҳамда ҳозирда “Микрокредитбанк” АТБ Ғаллаорол филиали пул сақлаш кассасига эга бўлмаганлиги сабабли Туман қўриқлаш бўлими билан банк бўлимида жамоат тартибини сақлаш мақсадида кундузги 8 соатлик шартнома тузилганлиги инобатга олган ҳолда белгиланган тартибда 2 та банк ходимларидан иборат хар кунги 18-00 дан 24-00 гача бўлган навбатчилик рўйхати шакллантирилган.

Шу сабабдан иш вақтидан сўнг ички буйруқга асосан навбатчилик рўйхати асосида ходимлар ўз хизмат вазифасини бажарган.

Банк маъмурияти Сизларга ижтимоий тармоқда тарқалган видео тасвир асоссиз ва нотаниш кимса томонидан тарқатилганлигини инобатга олишларингизни билдиради.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар