Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Вазир ва ёшлар учрашуви

Вазир ва ёшлар учрашуви

28 май 2021 йил
249
0

Ўзбекистон Экалогия ва давлат қўмитасининг раисининг биринчи ўринбосари Ю.Казбеков ташриф буюриб Ғаллаорол тумани ёшлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда ёшларнинг айни кунда илм олишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун юртбошимиз, давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўзлаб берди.

Ўсиб келаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларни эл-юртимизнинг фидойи фарзандлари этиб тарбиялаш ҳал қилувчи аҳамиятга эгалигини, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ва шу билан бирга, ёшларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни бандлигини таъминлаш, илм олишларида яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича ташриф буюрувчиларга мурожаатлар қилиб, тегишли жавоб олдилар.

Учрашув якунида “Ёшлар дафтари”га киритилган 19 нафар ишсиз ёшларга, тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган “Ёшлар жамғармаси” хисобидан субсидия тариқасида 11 нафар қизларга тикув машинаси, 8 нафар ўғил болаларга пайвантлаш ускунаси совға сифатида топширилди.

Шунингдек 4 нафар ёшларга деҳқончилик фаолияти юритиш учун бир гектардан ер майдонини ажратиш бўйича туман ҳокимининг қарори топширилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар