Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

08 май 2021 йил
120
0

Куни кеча «Симёғочлар ва трансформаторлар ўрнатилганига бир йилдан ошди. Бироқ сим ўрнатилмаган, иш тўхтаб қолган. Тумандаги масъул раҳбарларга кўп марта мурожаат қилдик. Ҳам оғзаки, ҳам ёзма равишда. Сизлардан илтимос, шу масалада амалий ёрдам берсангиз, жудаям миннатдор бўлар эдик» шаклидаги танқидий материал ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» маълумотига кўра.

Ушбу мурожаат «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг раҳбар ва масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқароларнинг мурожаатларини қаноатлантириш мақсадида «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖнинг Марказий омборхонасидан Ғаллаорол тумани, «Карисқудуқ» МФЙ ҳудудида жойлашган Муқри қишлоғидаги электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш учун етарли миқдорда АС 35/6,2 русумидаги очиқ сим ва изоляторлар ажратилди.

Эндиги навбат жорий йилнинг 10 май куни электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилиб, янги тармоққа улаш якунига етказилади.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар