Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » МУКОФОТ МУБОРАК УСТОЗ!

МУКОФОТ МУБОРАК УСТОЗ!

08 май 2021 йил
127
0

Ғаллаорол туманида 30 йил таълими муассасаларида фаолият юритган, Маънавий-маърифий йўналишида 1991 йилдан меҳнат фаолиятини бошлаб, фидойилик билан мехнат қилиб келаётган ҳамда меҳнат фаолияти давомида жуда кўп шогирдларига соҳа сирларини ўргатиб, устозлик қилиб, шогирдларининг ҳаётда ўз ўринларини топиб, камолга етишларида энг яқин инсон, дўсти, сирдоши бўлиб, хурмат эьтибор қозанган, ҳозирги кунда Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлинмаси рахбари лавозимида фаолият юритаётган устозимиз Ризаев Бахриддин Бердиевич 2015 йилда Мустақиллик байрамининг 24 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий соҳани ривожлантиришда қўлга киритган ютуқлари учун Давлатимизнинг юксак мукофати “Шухрат” медали билан мукофатланди.

2021 йилда 14 январ Ватан химоячилари куни, ҳамда фашизим устидан қозанилган ғалабанинг 76 йиллиги байрами муносабати билан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги хизматлари учун “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан мукофатланди.

Биз шогирдлар устозимизни юксак мукофатлар билан самимий муборакбод этамиз ва бунданда юксак ютуқларни қўлга киритишларида мустаҳкам соғлик тилаймиз!

Мукофатлар муборак бўлсин Устоз!

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар