Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ризқул Сиддиқов билан ўтказил учрашув тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ризқул Сиддиқов билан ўтказил учрашув тўғрисида

07 май 2021 йил
67
0

2021 йил 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида доимий асосда ишловчи сенатор Сиддиқов Рисқул Эргашбоевич 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Тадбирдан сўнг, сенатор Р.Сиддиқов Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғинидаги 84-мактабнинг мажлислар залида ҳудуддаги қишлоқлар фаоллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 2-сектор раҳбари, туман прокурори С.Раззаков, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири С.Лапасов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман Кенгаши депутати М.Бобоева, туман Кенгаши депутати Ш.Каримова, туман халқ таълими бўлими мудири, А.Суюнов, туман мактабгача таълим ташкилоти бўлими бошлиғи А.Назаров ҳамда Булоқбоши ҚФЙ масъул ходимлари иштирок этдилар.

Сенатор Р.Сиддиқов учрашувда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида йиғилганларга тушунтиришлар бериб ўтди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5072-сонли Фармони мазмун-моҳияти юзасидан тушунтириш бериб, Фармон билан маҳаллий бюджетларнинг очиқ тарзда жамоатчилик фикри инобатга олиниб шаклланадиган “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасига маблағ жамланиши ва унинг халқ манфаати йўлида сарфланишини ҳамда уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга доир устувор вазифаларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда “Халқпарвар” комиссияси фаолияти ва аҳоли учун қурилаётган уй-жойларга ер майдонлари ажратиш, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш, уй-жойга муҳтож фуқаролар рўйхатини шакллантириш, ипотека кредити, субсидиялар олувчилар ўртасида маблағларни адолатли тақсимлаш борасидаги ишлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги 

Ахборот хизмати 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар