Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннингмазмун-моҳияти

Янги таҳрирдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннингмазмун-моҳияти

05 май 2021 йил
96
0

Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган, умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир. Бунда ҳужжатнинг умуммажбурийлиги ҳамда албатта расман эълон қилинганлигига эътибор қаратиш лозим бўлади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ўзгаришлар ушбу қонун ҳужжатини янги таҳрирда қабул қилиш эхтиёжи мавжудлигини кўрсатди. 2021 йил 20 апрель куни “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунянги таҳрирда қабул қилинди.

Қонунга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжат (НҲҲ) умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.

Қонуннинг аввалги таҳрири 7 боб, 44 моддадан иборат бўлса, янгиси янги нормалар билан тўлдирилгани ҳисобига 8 боб, 60 моддаданиборат

Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

конституциявийлик;

қонунийлик;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг устуворлиги;

ошкоралик;

илмийлик;

ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг тизимлилиги ва комплекслилиги;

ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг барқарорлиги.

Фуқаролар ҳам референдум йўли билан НҲҲ қабул қилиши мумкин.

Қонун билан низомлар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар ва бошқа ҳужжатларга алоҳида таъриф берилди.

НҲҲ лойиҳалари ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиши шарт.

НҲҲ лойиҳалари манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан қуйидаги муддатларда келишилади:

➖ қонун ҳужжатлари лойиҳалари – 7 иш кунида;

➖ Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида;

➖ вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳужжатлари лойиҳалари – 5 иш куни ичида;

➖ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳалари – 3 иш куни ичида.

Мазкур муддатларни бузган раҳбарлар ижро интизоми доирасида жавобгар бўлади.

Бундан ташқари, Қонун биланНорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова қилинадиган ахборот-таҳлилий материаллларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштиришнинг ягона услубиёти белгиланди.

Ғаллаорол туманлараро иқтисодий

суди раиси А.Норқўзиев

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар