Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимининг матбуот анжумани бўлиб ўтди

04 май 2021 йил
82
0

Бугунги кунда туманимизда 175 минг нафар аҳоли бўлиб, аҳолини тўлиқ хатловдан ўтказиш натижасида 30 ёшгача бўлган ёшлар 95 721  нафарни,шундан 18-30 ёшдагилар 37 641 нафар эканлиги аниқланиб, шундан, ишсиз, эхтиёжманд ёшлардан 1352 нафари “Ёшлар дафтари” га киритилди.

2995 нафари доимий иш жойига эга бўлмаган ишсиз ёшлар эканлиги аниқланди.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича  тизими орқали мана шу 2 995 нафар ёшларни бандлигини таьминлаш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 91 нафар ёшлар турли касб-ҳунарга, 123 нафари тадбиркорликка ўқитилди ва  сертификатлар берилди. Жами 421 нафар ёшларга 7,198 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши натижасида, ўзларининг кичик тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйдилар. Президентнинг 2021 йил 27 январдаги видеоселектор йиғилишингизда берган топшириғидан келиб чиқиб 995 нафар ишсиз ёшларга суғориладиган ерлардан 705 гектар ер майдонлари ажратиб берилди ва бугун ушбу ерларда экин экиш ишлари тўлиқ бошлаб юборилди.

“Ёшлар дафтари”га киритилган нафар ёшларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш ва уларни иқтисодий жиҳатдан аҳволини яхшилаш ва доимий даромадга эга бўлишлари учун

65 нафари корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига жойлаштирилди 120 нафарига тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишлари учун имтиёзли банк кредитлар ажратилди ва бандлиги таъминланди.

281 нафарига Ёшлар жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тариқасида тикувчилик машинаси, пайвандлаш ускунаси, боғдорчилик ускунаси, сантехника жиҳозлари, ем майдалаш ускуналари олиб берилди. Кредит эвазига мотокултиватор ва юк мотоцикллари олишда ёшларга кўмаклашилди.

25 нафар “Ёшлар дафтари”да турган ёшларга “БС” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ва ўқиш харажатлари тўлаб берилди.

5 нафар олий таълимда ўқиётган талабаларга контракт тўловларини тўлаб берилди. 2 нафар ёшларга жаррохлик амалиёти учун 15 млн сўм маблағ ажратилди.

155 нафарига дехқончилик билан шуғулланишлари учун 143 гектар ер майдонлари ажратилиб берилди. 1+1 лойиҳаси доирасида 79 нафар ёшлар тадбиркорларга бириктирилди

Ушбу тадбирлар натижасида дафтардаги 613 нафар ёшларни бандлиги таъминланиб ўз фаолиятларини бошлаган бўлсада, лекин биз ушбу ёшларни бошлаган тадбиркорликлари ва ишларини тўлиқ йўлга тушиб кетгунига қадар доимий назоратимизда бўлишлиги учун дафтардан чиқармасликни лозим топдик.

Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурнинг биринчи чоракка белгиланган қисми яъни 33 банднинг тўлиқ ижро этилиши боис кўрсаткичлар 100% бажарилди. Дастур доирасида “Баркамол авлод” болалар мактабида “Ёш велосайёҳ” клуби фаолияти йўлга қўйилди. Бунинг учун 14 дона велосипед харид қилинди. Туманда биринчи марта  “Туризм – алпинизм” клуби фаолиятини йўлга қўйиш 20 млн сўм ажратилиб, ҳозирда керакли  анжомлар сотиб олиш ишлари бошлаб юборилди.  Туман маданият бўлимида кутубхона фаолияти йўлган қўйилиши учун 18 млн сўм сарфланди. Мусиқа асбоблари ва жиҳозлари учун республика бюджетидан 295 млн сўм маблағ ажратилди. Натижада 68 турдаги янги мусиқа асбоблари ва жиҳозлари олиб келинди. 15 дан ортиқ маънавий ва маърифий тадбирлар, танловлар спорт мусобақаларини ўтказиш маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилди.

Ёшлар ишлари агентлиги

Ғаллаолрол туман бўлим бошлиғи О.Назаров

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар