Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий”

“Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий”

23 апрель 2021 йил
107
0

Ғаллаорол тумани Маданият марказида “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида семинар ўтказилди.

Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилояти бўлими раҳбари Иқболой Умарова, Жиззах давлат педагогика олийгоҳининг Ғаллаорол тумани маҳаллаларига бириктирилган профессор ўқитувчилари, тумандаги 29 та МФЙ, ҚФЙларнинг раислари, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари, маҳаллаларда ташкил этилган хотин-қизлар Кенгашиннинг фаол аъзолари, оммавий ахборот ходимлари иштирок этишди.

Тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими раҳбари Б.Ризаев очиб, семинар иштирокчиларига ташкил этилган семинарнинг мазмун моҳияти тўғрисида маълумот бериб, сўзни Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими раҳбари Иқболой Умаровага берди.

И.Умарова ўз маърузасида “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий” тамойили асосида зиёлилар томонидан маҳаллаларда амалга ошириладиган ишлар, белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ишни тизимли ташкил этиш йўналишлари тўғрисида батавфсил маълумот берди.

Семинар тадбирида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбарининг ўринбосари Меҳри Бобоева сўзга чиқиб, тумандаги 29 та МФЙ, ҚФЙларга бириктирилган Жиззах давлат педагогика олийгоҳининг профессор ўқитувчилариннинг рўйхати билан таништирди.

Тадбир якунида зиёлилар ва маҳалла раисларининг давра суҳбати ташкил қилинди ва маҳаллада амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора тадбирлар белгилаб олинди.   

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар