Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Бир нуроний 5 нафар ёшлар учун масъул

Бир нуроний 5 нафар ёшлар учун масъул

15 апрель 2021 йил
82
0

Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 январ куни Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилишида сўзлаган нутқида берган топшириқ ва белгилаб берган вазифалари ижроси юзасидан маҳалладаги энг фаол, ҳурмат эътиборга эга нуронийлар ва ёшлар етакчилари иштирокида, ёшлар тарбиясида нуронийларнинг ролини кучайтиришга йўналтирилган “Бир нуроний 5 нафар ёшлар учун масъул” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Тарғибот тадбирида ҳудуддаги вақтинча ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузурликларга мойиллиги бор ёшлар билан ишлашни йўлга қўйиш, ҳудудга бриктирилган нуронийларнинг ёшлар билан ишлаш жароёнлари  самарадорлиги каби масалалар муҳокама қилиниб, ушбу йўналишдаги вазифалар ижроси юзасидан қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Тадбир Республика Маънавийт ва маърифат маркази туман бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар