Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ БАЙРАМИ 2-КУН

УЮШМАГАН ЁШЛАР ЎРТАСИДА СПОРТ БАЙРАМИ 2-КУН

26 март 2021 йил
84
0

Дунёдаги ҳар бир миллат ва элат ўзининг миллий спортини жаҳонга олиб чиқиш ва энг нуфузли Олимпия ўйинлари дастурига киритишга интилади. 2020 йил 4 ноябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида Кураш спорт турини Олимпия ўйинлари дастурига киритиш вазифаси қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24-25 март кунлари Ғаллаорол тумани 2-сектор раҳбари, Кураш федерацияси раиси, туман прокурори Самандар Раззоқов бошчилигида Болалар спорт мажмуасида УЮШМАГАН ЁШЛАР ўртасида спортнинг Кураш, Волейбол, Футбол ва Енгил атлетика турлари бўйича Ғаллаорол туман "ПРОКУРОР КУБОГИ" бўлиб ўтди.

Мусобақада тумандаги махаллалардан иборат жами 350 нафардан зиёд УЮШМАГАН ЁШЛАР муносиб қатнашдилар.

 

Ғолиб бўлган жамоаларни ҳомийлар томонидан диплом, медал ва қиммабаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборо хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар