Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88

Бархаёт наволар

03 март 2021 йил
165
0

Ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз, урф одатларимиз, анъаналаримиз, миллий санъатимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган “Бархаёт наволар” туман босқичи кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик танловда туман ҳудудларидаги умумий-ўрта таълим мактабларининг бадиий жамоалари иштирок этишди.

Бадиий жамоалар томонидан миллий ўйинларимиз, миллий либосларимиз, урф одатларимизни акс эттирган бадиий саҳна кўринишлари, миллий куй, қўшиқ, рақслар ижро этилди.

Кўрик танлов якунида ғолибларга туман ҳокимлиги ҳамда тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқлари ва эсталик совғалари топширилди.  

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар