Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Маънавият бизнинг энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз!”

“Маънавият бизнинг энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз!”

28 январь 2021 йил
116
0

2021 йил 28 январ куни туман ҳокимилиги биносида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида туман ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида туман аҳолиси ва айниқса ёшларни турли хил зарарли иллатлар, диний экстеремизм, терроризм гуруҳлари таъсиридан муҳофаза қилиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар, жорий йилда режалаштирилган вазифалар масалалари муҳокама қилиниб, қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва турли хил оқимлар таъсиридан муҳофаза қилишда маънавий-маърифий тарғибот тадбирларининг ролини кучайтирш “Жаҳолатга қарши маърифат” йўналишида қарши кураш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

 

Тадбирлар самарадорлигини оширишда оммавий ахборот воситаларидан кенг фойдаланиш ва белгиланган муддатларда ташкил этилган тадбирларни кенг жамоатчиликка етказиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар