Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти”

“Ёшларнинг бўш вақти душманнинг иш вақти”

27 январь 2021 йил
116
0

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қизиқтирган йўналишлари бўйича фан, спорт санъат тўгаракларига кенгроқ қамрам олишни тарғибот қилиш мақсадида Ғаллаорол туманининг Маданият ҚФЙ ҳудудидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг спорт зали ва майдончасида, ахборот ресурс марказида юртбошимиз тамонидан илгари сурилган 5 та муҳум ташаббус ижроси юзасидан амалий, кўргазмали маънавий-маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.


 

 

Тарғибот тадбирига маҳалла ҳудудидаги 137 нафар ёшлар қамрам олинди.

Тадбирда иштирокчилар учун тенгдошларини тўгарак машғулотларидаги  ишлари кўргазмаси намойиш этилди. Спортнинг бир неча тури бўйича кўргазмали чиқишлар ташкил этилди.

 

Кутубхона фондига тегишли янги турдаги бадиий адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинди ва ёшларга ушбу адабиётларни мутола қилиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбир Республика Маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлиммаси, халқ таълими бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида ўтказилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар