Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ёшлар муоммолари Республика ишчи груҳи тамонидан ўрганилди

Ёшлар муоммолари Республика ишчи груҳи тамонидан ўрганилди

22 январь 2021 йил
114
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йилнинг 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча маҳалла, туман, шаҳар ва вилоятлар кесимида “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни тузишга кўрсатма берилган эди.

 

Ушбу топшириқ ижроси доирасида Ғаллаорол тумани ёшларини хатловдан ўтказиш натижасида бугун кунда 1352 нафардан иборат “Ёшлар дафтари” шакллантирилган.

Галдаги вазифа, ушбу ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйишдир.

Шу мақсадда, бугун Республика ишчи гуруҳи ҳамда туман ҳокими Ж.Оқбоев томонидан 15-сонли мусиқа ва санъат мактаби биносида “Ёшлар дафтари”га киритилган 37 нафар ёшларнинг мурожаатлари эшитилди.

 

Сайёр қабулда Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Ш.Раҳимов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Б.Умрзаков, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоев, давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими, тегишли вилоят ва туман ташкилот вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Учрашув аввалида, туман ҳокими сўз олиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, айниқса, Муҳтарам Президентимиз томонидан “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилганлиги бу борадаги ишларни тўғри ташкил этишда бош омил бўлиб хизмат қилаётганмлигини таъкидлаб ўтди.

 

Шундан сўнг, ёшларнинг бирма-бир мурожаатлари тингланди.

Мирзабулоқ МФЙда истиқомат қилувчи ёшлар Жўраева Шахноза, Суннатуллаева Махлиё, Фоттохова Зухраларга  келгусида ўз бизнесини кенгайтириш учун туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 2 хафта муддатда хар бирига тикув машинаси берилиши белгиланди.

 

 

Учрашувда 37 нафар ёшларнинг банк кредити олиш, ер майдони ажратиш, бандлик каби бир қанча йўналишлардаги 37 та мурожаатлари қабул қилинди.

 

 

Қабулда ҳар бир муаммога ечим топиш чоралари қидирилди ва масъуллар бириктирилди. Тегишли идоралар раҳбарларининг муайян топшириқни бажаришга оид ваъдалари олинди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришларига қулай шаройитлар яратиб беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар