Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудида тўрт қаватли уйларда яшовчи фуқаролар тамонидан Kun.uz каналига қилинган мурожаати ўрганилди

Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудида тўрт қаватли уйларда яшовчи фуқаролар тамонидан Kun.uz каналига қилинган мурожаати ўрганилди

14 январь 2021 йил
160
0

Kun.uz таҳририятига Ғаллаорол туманининг Бахт маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги мутахассислари томонидан жорий йилнинг 14 январ куни жойига чиқиб ўрганиш ўтказилди ва қуйидагилар маълум қилинади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ 2639-сонли қарори ва 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4028-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида  “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Жиззах вилоят филиали томонидан ўтказилган тендер савдосида пудратчи корхона “Фаровон таянч мадад” МЧЖ томонидан ютиб олинган бўлиб, туман хокимлиги, вилоят ҳокимлиги мутахассислари, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ-ИК томонидан бир неча марта огохлантирилишига қарамасдан мазкур уйларнинг қурилиш ишлари охирига етказилмаган.

 

Ушбу тўғрисида 2020 йил 10 январ куни фуқароларнинг қилган мурожаатидан сўнг мазкур уйларда мавжуд камчиликлар пудратчи корхона томонидан бартараф этиш бўйича ишлар амалга оширилди, фақат том қисмидаги камчилик бартараф этилмаган.

  Мазкур масала юзасидан буюртмачи ташкилот “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясининг Жиззах вилоят филиали ва пудратчи корхона “Фаровон таянч мадад” МЧЖ рахбарлари уй-жойларда яшаётган фуқаролар билан учрашиб том қисмидаги камчиликлар (томдан томчи ўтиши) ни жорий йилнинг март, апрел ойларида бартараф этилиши тўғрисида келишиб олинганлиги билдирилади.

 

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар