Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг “Баскетбол” туридан мусобақа бўлиб ўтди.

Мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг “Баскетбол” туридан мусобақа бўлиб ўтди.

08 январь 2021 йил
222
0

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда 2021 йил “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан жорий йилнинг 7-8 январ кунлари туман 4-сектор раҳбари “Кубоги” учун туман халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг “Баскетбол” туридан мусобақа бўлиб ўтди. 

 

 

 

Мусобақанинг финал босқичида Жиззах вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Б.Тошпўлатов, Вилоят миллий гвардияси бошлиғи ва туман ИИБ бошлиғи подполковник Б.Наимов, 2 алоҳида баталон командири подполковник Ш.Т.Асқаров, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Мамаев, Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Ф.Очилов ҳамд а “Ёшлик” ЖТСЖ туман ҳудудий бўлинмаси раиси ўринбосари А.Усмоновлар иштирокида мусобақа ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

 

 

Мусобақада 20 та жамоадан 200 нафар спортчи-ўқувчилар қатнашдилар.

4-сектор раҳбари “Кубоги” мусобақасида 1-ўринни 42-сонли мактаб, 2-ўринни 20-сонли мактаб ҳамда 3-ўринни 54-сонли мактаб спортчи-ўқувчилари эгаллашдилар.

Ғолиб бўлган жамоалар ҳомийлар томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланишдилар.


 


 Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар