Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди

30 декабрь 2020 йил
111
0

2020 йил 30 декабрь куни Ғаллаорол тумани ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия йиғилишини Кенгаш раиси, Туман ҳокими Ж.Оқбоев очиб, сессия иштирокчиларини муҳокамага қўйилган кун тартибидаги масалалр билан таништириб ўтди.

Халқ лепутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатлар тамонидан кун тартибидаги қуйидаги масалалр муҳокама қилинди


 

- Ўзбекистон Республикаси призидентининг 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сонли Фармонига асосан миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада ривожлантириш соҳасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда ишлашни таъминлаш борасида олиб борилаётган амалий ишлари.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарори ижроси юзасидан туман секторлар раҳбарларининг жорий йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари.

- “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” туман Дастурининг ижроси.

- Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилги кутилаётган ижроси ва 2021 йилга маҳаллий бюджетнинг белгиланган асосий параметрлари.

- Тумандаги айрим фуқаролар йиғинлари таркибларидан чиқарилиб янги маҳалла фуқаролар йиғинлари тузиш тўғрисида.

- Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари ва депутатлари фаоллигининг 2020 йилдаги таҳлиллари.

- Нотариал ҳаракатлар амалга оширганлиги учун ундириладиган давлат божининг туман бюджети даромадига келиб тушадиган қисмини 10 фоизгача камайтириш орқали давлат божининг 20 фоизгача бўлган қисмини ўзини ўзи молиялаштириш имконияти мавжуд бўлмаган Ғаллаорол туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус И.Мелибоев тасарруфида қолдириш.

- Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш.

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборо хизмати


Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар