Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудида кўп қаватли қурилган уй эгалари тамнидан уй таъмир талаблиги бўйича қилинган мурожаати юзасидан маълумот.

Ғаллаорол тумани Бахт МФЙ ҳудудида кўп қаватли қурилган уй эгалари тамнидан уй таъмир талаблиги бўйича қилинган мурожаати юзасидан маълумот.

15 декабрь 2020 йил
119
0

Ғаллаорол туманининг Бахт маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат юзасидан туман ҳокимлиги ва мутасадди идоралар томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва олиб борилган ишлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги ПҚ 2639-сонли қарори ва 2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 4028-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Жиззах вилоят филиали томонидан ўтказилган тендер савдосида ушбу пудратчи корхона “Фаровон таянч мадад” МЧЖ томонидан ютиб олинган бўлиб, туман хокимлиги, вилоят ҳокимлиги мутахассислари, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ-ИК томонидан бир неча марта огоҳлантирилишига қарамасдан мазкур уйларнинг қурилиш ишлари охирига етказилмаган, яъни  уй-жойларнинг иситиш тизими, уйнинг том қисмидаги камчиликлар сабаб ёғингарчилик вақтлари сув ўтиши ҳамда ичимлик суви, электр ва газ тармоқларидаги камчиликлар тўғрисида танқидий материаллар ёритилган.

Мазкур уй-жойлар туман ҳокимлиги мутахассислари ҳамда буюртмачи ташкилот  “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компаниясининг Жиззах вилоят филиали раҳбари томонидан яна бир бор тафтиш ўтказилиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан пудратчи корхона “Фаровон таянч мадад” МЧЖ  рахбари О.Каршановга зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилиб ижроси назоратга олинганлиги билдирилади.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар