Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаорол тумани Саврук МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг эътирози  туман ҳокими бошчилигида бартараф этилди

Ғаллаорол тумани Саврук МФЙ ҳудудида яшовчи фуқароларнинг эътирози  туман ҳокими бошчилигида бартараф этилди

28 апрель 2022 йил
302
0

Ғаллаорол тумани Саврук ҚФЙ ҳудудида ушбу ҳудудда жойлашган чорва молларини боқиш учун мўлжалланган яйлов ерлар ҳозирги кунда “Жун ва ипак маҳсулотларини бойитиш қўмитаси”га қарашли “Вилоят Қоркўл уйушмаси” ҳисобига берилган бўлиб, “Вилоят Қоркўл уйушмаси” томонидан ушбу яйловлардан унумли фойдаланиш мақсадида чорвачиликка мослаштирилган бир нечта фермер хўжаликларига бўлиб берилган бўлиб, ушбу яйловларни ҳужжатлаштириб олган 100 гектар  ерни “Мустанг-Арсинал” фермер ҳўжалиги раиси 18.06.1981 йилда туғилган Абдураззоқов Акбар ўзи учун ажратилган яйловлар учун давлатга жун ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш шартномасини тузганлиги сабабли, Ғаллаорол тумани Саврук ҚФЙ Савруксой қишлоғида яшовчи фуқаролар томонидан танқидий видео матириал тарқалган.

Ғаллаорол тумани Саврук МФЙ Савруксой қишлоғида яшовчи ҳамда ушбу қишлоқдаги бошқа фуқароларни Ғаллаорол тумани хокимяти биносида туман хокими ва бошқа сектор раҳбарлари қабул қилиб ушбу ҳолат юзасидан аҳоли муаммоси тингланди ҳамда юқоридаги муаммоларни ҳал қилиш мақсадида Жиззах вилояти Қоркўл уйушмаси раиси Одилов Хусан чақиртирилиб фуқароларга тушунтирилди,  туман масъул ходимлари томонидан “Вилоят Қоркўл уюшмаси” таркибида бўлган Ғаллаорол тумани Саврук ҚФЙ ҳудудидаги яйловларнинг қолган 500 гектар қисми ушбу фуқаролар орасидаги 2 нафар фуқаролар номига фермер ҳўжалик сифатида бўлиб берилиб, шартнома аҳоли билан ушбу 2 нафар вакил ўртасида тузилишга келишиб олинди ва ушбу муаммо ҳал этиш чоралари кўрилди.

 Ғаллаорол тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар