Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Давлат фуқаролик хизматидаги янги ютуқлар

Давлат фуқаролик хизматидаги янги ютуқлар

22 июль 2020 йил
119
0

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ўзининг давлат раҳбари сифатида иш бошлаган дастлабки кунлариданоқ, давлат бошқарувида кечиктириб бўлмас туб ислоҳотларниамалга ошириш заруриятини долзарб масала сифатида кун тартибига қўйди ва ҳар бир раҳбардан эскича фикрлашдан воз кечиш зарурлигини, том маънода ўзини ва онгини ўзгартириши ҳамда янгича фикрлаши, бошқарувнинг замон талабига мос бўлган усулларини амалиётга жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, барча раҳбарларга ва ҳалқимизга мурожаат қилиб, йиллар давомида тўпланиб қолган ва ривожланишимизга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ва уларни амалга ошириш юзасидан таклифларнижамлаш ҳамда давлатимиз ривожланишининг келгуси беш йилдаги стратегияси ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш пировард масала эканлигини қайд этди.
Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан қабул қилинган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”дадавлат ва жамият бошқарувида, бошқарув кадрларини тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасида амалга ошириладиган ишлар, асосий устувор вазифлар аниқ белгилаб олинди. Мазкур стратегия асосида мамлакатимизда давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу ислоҳотларнинг ёрқин намунаси сифатида, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали мутахассислар билан етарли даражада таъминланмаётганлиги ва кадрлар малакасининг юклатилган вазифалар ҳамда замонавий эҳтиёжларга номувофиқлигини бартараф этишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил3 октябрда қабул қилинганфармон ва қарорларини, унга асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташкил этилганлигини мисол қилиб келтириш мумкин. Қарор билан давлат фуқаролик хизмати трансформациясининг ғоявий платформасини, уни ривожлантириш дастурлари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш, бунда илғор ҳорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва энг афзал ҳамда миллий менталитетимизга хос бўлган жиҳатларини амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар киритиш агентликнинг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди.
Жумладан, хорижий тажрибадан муваффақиятли ўтган бошқарувнинг замонавий тизимларига асосланган кадрлар билан ишлаш механизмини жорий этиш кўзда тутилган.
Жаҳоннинг илғор давлатларида амалда қўлланилиб, вақт синовидан ўтган тажрибаларга қарайдиган бўлсак, давлат фуқаролик хизмати соҳасида бошқарувнинг замонавий тизимини жорий этишда Япония давлати энг илғорлардан бири ҳисобланади. 1980 йилдан буён Япония давлат органлари ва ташкилотлари кадрлар бошқаруви соҳасида ислохотларни ўтказиб келмоқда. Ислоҳотлар 1990-2001 йиллардаги иқтисодий турғунлик (стагнация) вақтларида, 2008 йилдаги умумжахон иқтисодий инқирозлари ва 2011 йилда Японияда бўлган дахшатли зилзилаларга қарамасдан, давлат иқтисодиётини жуда қисқа муддатларда тиклашдакатта аҳамият касб этганлигини Япон халқи ҳам эътироф этади.
Мазкур даврларда Япония эришган ишониб бўлмас натижалар ғарб давлатларининг эътибори марказида бўлди. Натижада, Европа давлатлари ҳукуматлари секторининг 80% Япония технологияси асосида ташкил этилди. Тараққий этган давлатлар томонидан намуна сифатида олинган ислоҳотлар негизидаги асосий вазифалар нималардан иборатлигини кўрадиган бўлсак, улар қуйидагилардан иборат:
  1. Очиқ мустақил танлов асосида кадрларни танлаб олиш. Бунда энг иқтидорли, компетенциялари юқори бўлган ходимлар меритократия тамойили асосида бўш иш ўринларига ишга қабул қилинади. Меритократия сўзига кенгроқ тўхталадиган бўлсак, унинг сўзма – сўз таржимаси Меритократия “Муносибларнинг бошқаруви” (лотин. meritus “лойиқ” + юнон. κράτος “куч, бошқарув”) деган маънони билдиради.
  2. Ходимларни қўллаб-қувватлаш уларда ўз ишига бўлган рағбатни ошириш учун моддий ва маънавий рағбатлантириш пакетларини жорий этиш. Бундай пакетлар ташкилот ходимларининг қўнимсизлигини олдини олувчи ва уларнинг ўз устида ишлашга ундовчи, вакант ўринларнинг жозибадорлигини ошириб, уша лавозимларга номзод бўлган фуқароларни жалб қилувчи восита бўлади. Ўз ўзидан мавқеи ва лавозими турлича бўлганидек, рағбатлантириш воситалари ҳам турлича бўлади.
  3. Давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги корхона ва ташкилотлар ўз ходимларининг малакаларини мунтазам ошириб бориши ва зарурат юзасидан қайта тайёрлаши бўйича тизим мавжуд бўлиб, ушбу тизим фаолиятининг доимийлигини сақлаш Японияда энг мухим вазифаларидан бири хисобланади. Ходимлар малакасини ошириш ташкилот фаолиятини турли усуллар билан яхшиланишига сабабчи эканлигини тўлиқ англаган Японлар малака оширишда қуйидагиларни эътиборга олишади:
-ходимлар малакаларини ва ўз шахсиятини ривожлантиришни;
-ходимлар ва раҳбарият ўртасида ўзаро муносабатларни тўғри шакллантиришни;
-муаммоларни ҳал этишга турлича ёндошишни.
Япония тажрибасини атрофлича ўрганадиган бўлсак, миллий менталитетимизга мос бўлган кўплаб жиҳатлар киши эътиборини тортади. Хусусан, япон корхонлари томонидан малака оширишнинг қўйидаги асосий турларидан кенг фойдаланишади:
-корхонанинг ўзида тренинг машғулотларини ўтказиб бориш;
-Иш ўрнини алмаштириш (ротация). Ходимлар навбатма-навбат турли хил ишларга жойлаштирилади, у ерда улар турли бўлимларнинг ишлари билан танишиб, корхона фаолияти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади;
-“Устоз – шогирд” анъанаси. Бунда тажрибали ходим янги келган ишчиларга семинар, презентациялар ёрдамида ишни қандай бажариш лозимлигини амалиётда кўрсатиб беради (masterclass);
-Иш йўриқномасини ишлаб чиқиб, ходимни таништириш.Маълум бир вазифаларни хатоликларсиз, мукаммал амалга ошириш мақсадида ҳар бир қадами кўрсатилган йўриқнома ишлаб чиқилади ва ходим таништирилади;
-ходимнинг малакасини ошириш мақсадидауни хорижга амалиёт ўташ учун юборилади;
-амалиётчи ёки стажёрлик даврида вақтинчалик ишларни ёки лойиҳаларни бажаришга жалб қилиш.
Бугунги кунда мамлакатимизда кадрлар бошқарувинитакомиллаштириш ҳамда замонавий бошқарувда инсон ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан қуйидаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда:
- йил бошидан буён 8 та давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда 14 та вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларидан бошқарув аппарати ходимларини ҳар томонлама билим даражасини аниқлаш, шунингдек уларнинг “Психологик портрети”ни яратиш мақсадида, “Давлат хизматчиларини синовдан ўтказиш модули” махсус тест тизими орқали синовдан ўтказилди;
- шу кунга қадар52 тадавлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидаги мавжуд 215 нафар масъул кадрлар хизмати ходимлари тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилди ва таҳлил қилиб чиқилди, шу билан бирга ушбу базани доимий равишда янгилаб бориш йўлга қўйилди;
- давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида кадрларни давлат фуқаролик хизматига очиқ ва мустақил танлов асосида қабул қилишдоимий равишда ташкиллаштирилмоқда. Хусусан, бугунги кунга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси, вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилоят бошқармаси тизимида “меритократия” тамойили асосида бўш лавозимларга очиқ мустақил танлов орқали қабул қилиш йўлга қўйилди. Жорий йил бошидан то бугунги кунга қадар вилоят Қишлоқ ҳўжалиги бошқармасида 15 маротаба, вилоят Бандлик бош бошқармасида 1 маротаба, Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасида 5 маротаба жами 21 маротаба очиқ мустақил танловлар ўтказилган. Танлов натижасида вилоят Қишлоқ ҳўжалиги бошқармасида 41 нафар, вилоят Бандлик бош бошқармасида 1 нафар, Жиззах вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасида 7 нафар, жами 49 нафар ходимлар ишга қабул қилинган.Очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган шахслар Агентликнинг Жиззах вилояти филиали билан келишмасдан туриб лавозимидан озод қилиниши мумкин эмаслиги тўғрисида юқоридаги ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, агентлик филиали вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида гендер тенглгини таъминлаш, жамиятда аёллар фаоллигини ошириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, бугунги кунда давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган фаол аёллар рўйхати шакллантирилди. Агентлик топириғига асосан, давлат органлари ва ташкилотларнинг ҳудудий бўлимларида фаолият юритаётган 203 нафар фаол аёл ходимлар рўйхати тузилиб, уларнинг ёши, эришган ютуқларини инобатга олинган ҳолда таҳлил қилиб чиқилди. Таҳлил натижасида саралаб олинган 30 нафар энг фаол аёллардан иборат рўйхат шакллантирилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги барча давлат фуқаролик хизматчилари базасини шакллантириш ва юритиш йўлга қўйилди. Бугунги кунга қадар, Агентликнинг Жиззах вилояти филиали томонидан 52 та давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларида ишлаётган 1611 нафар давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳужжатлари ушбу маълумотлар базасига киритилди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунилойиҳаси кенг жамоатчилик билан муҳокама қилинди. Ҳозирда мазкур қонун лойиҳасини етакчи хорижий давлатлар тажрибаларини эътиборга олган холда,шунингдек, муҳокама давомида жамоатчилик томонидан берилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда такомиллаштирилмоқда.
Шунингдек, агентликнинг Жиззах вилоят филиали давлат фуқаролик хизматини янада ривожлантириш мақсадида, давлат хизматчиларининг самарадорлик кўрсаткичларини ошириш ва уларнинг салоҳиятини мунтазам юксалтириб бориш, истиқболли ёш кадрлар билан ишлаш, амалиётга замонавий кадрлар маъмуриятчилиги механизмини жорий этиш борасида ҳам фаол иш олиб бормоқда. Бундай ислоҳотлар таг замирида эса давлат ва жамият ўртасидаги кўприкни янада мустаҳкамлаш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш орқали ҳалқни рози қилиш, унинг орзу-умидларни рўёбга чиқариш, юрт фаровонлиги ва мамлакат тараққиётини таъминлашмақсад қилинган.
С.Норпўлатов,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
Жиззах вилояти филиали Инсон ресурслари ва кадрлар
салоҳиятини ривожлантириш бўлими бош инспектори
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар