Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Улуғбек Бақоев: "Шахсий фикримча "Навбаҳор" бу йил медаллар учун курашади. Кубокда камида финалга чиқа олади"

Улуғбек Бақоев: "Шахсий фикримча "Навбаҳор" бу йил медаллар учун курашади. Кубокда камида финалга чиқа олади"

03 июль 2020 йил
27
0


"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди."Биринчи таймда ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик, иккинчи таймда рақиб ўз имкониятларидан фойдаланди ва ғалаба қозонди.

Шахсий фикримча бугун омад эмас балки футболчиларнинг маҳорати туфайли ютқаздик. Йигитларга эътирозим йўқ, улар ҳаракат қилишди, шунчаки гол ура олмадик.

Натижадан табиийки қониқмадим, бугун ғалаба учун ўйнадик. Йигитларнинг интилишларидан қониқдим, аммо натижадан эмас.

"Сўғдиёна" Наманганда ҳеч қачон юта олмаган ва бугун ҳам мағлуб бўлди? Тўғриси буни билмагандим.

Шахсий фикримча "Навбаҳор" бу йил медаллар учун курашади. Кубокда камида финалга чиқа олади. Жамоа сафида яхши футболчилар жамланган ва бу ерда буюк мураббий ишламоқда", - 
дейди Улуғбек Бақоев.


Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар