Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг 2021 йил 21 апрелдаги 167/27-6-сонли қарори

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгашининг 2021 йил 21 апрелдаги 167/27-6-сонли қарори

24 февраль 2021 йил
35
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадидахалқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши

қ а р о р   қ и л а д и:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Ғаллаорол туманида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссияси ташкил этилсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Ғаллаорол туманида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарорива намунавий Низом асосида фаолиятини амалга ошириш юклатилсин.
  4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
  6. Ушбу қарор “Ғаллаорол овози” газетасида эълон қилинсин.

Туман Кенгаши раиси,

туман ҳокими                                                      Ж.Оқбоев

Халқ депутатлари

Ғаллаорол тумани Кенгашининг

2021 йил “ 21 ”апрелдаги

167/27-6-сонли қарорига

илова

 

Ғаллаорол туманида жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш, баҳолаш, танлаб олиш ҳамда ижросини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссияси

                                      ТАРКИБИ

Ф.И.Ш

Иш жойи ва лавозими

1.       

Мамиров Одил Норбоевич

-

“Дидоса пайнт” хорижий корхонаси директори,туман Кенгаши депутати, ишчи комиссияси раиси

2.       

Қўчқоров Тўлқин Тошбоевич

-

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари,ишчи комиссияси раиси ўринбосари

3.       

Лапасов Санақул     

-

Халқ депутатлари Ғаллаорол тумани Кенгаши котибияти мудири, туман Кенгаши депутати

4.       

Сафарова Шарофат Асатуллаевна

-

Ғаллаорол тумани ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Жиззах вилояти Кенгаши депутати

5.       

Абдуллаев Жавлон Тоғай ўғли

-

48-мактаб директори, Жиззах вилояти Кенгаши депутати

6.       

Исмаилов Акмал Асланбекович

-

4-мактаб директори, туман Кенгаши депутати

7.       

Азимов Эргаш

-

Ғаллаорол тумани нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси

8.       

Назаров Ойбек Шодмон ўғли

-

Ёшлар ишлари агентлиги Ғаллаорол тумани бўлими раҳбари

9.       

Турдимуротов Мансур Музаффарович

-

Туман молия бўлими мудири

10.   

Мамарахимов Хандамир Искандарович

-

Туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи

11.   

Қўнишев Рустам Маматқулович

-

Туман маданият бўлими бошлиғи

12.   

Отамуродов Абурасул

-

“Ғаллаорол овози” газетаси бош муҳаррири

13.   

Нарзуллаев Жахонгир Абдунабиевич

-

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

 

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар