Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Жиноят, Жиноят-Процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Жиноят, Жиноят-Процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

25 февраль 2021 йил
78
0

Мамалкатимизда амалга оширилаётган барча жабҳадаги ислоҳотлар қонунчилигимизда ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга ошириш вақти келганлигини кўрсатиб турибди. Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган ва тезкор суратларда ўсишда давом этаётган иқтисодиёт ҳамда барча соҳаларни қамраб олаётган рақамли технологиялар ва комуникациялар асрида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш, унга зарурий ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси ва заминини яратиш заруратини туғдирқмоқда.

Мамлакатимзда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асоси сифатида қатор қонунлар қабул қилиниб, яна бир қатор қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиб борилмоқда. Жумладан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-Процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-673-сонли Қонуни билан ҳам бир қанча қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди. Мазкур қонун билан

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилди:

1) 17-модданинг тўртинчи қисми «1271» рақамидан кейин «1281» рақами билан тўлдирилди;

2) қуйидаги мазмундаги 1281-модда билан тўлдирилди:

«1281-модда. Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахсга моддий қимматликлар бериш ёхуд уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш

Ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлгани ҳолда, унга моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, —

уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

3) 1482-модда иккинчи қисмининг диспозициясидаги «худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин» деган сўзлар чиқариб ташланди;

4) 2161-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилди:

«Ўша ҳаракатлар вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

5) 246-модда биринчи қисмининг ўзбекча матнидаги «кучли таъсир қилувчи заҳарли» деган сўзлар «кучли таъсир қилувчи, заҳарли» деган сўзлар билан алмаштирилди.

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди:

1) 345-модданинг бешинчи қисмидаги «216, 217, 222-моддаларида» деган сўзлар «216-моддасида, 2161-моддасининг иккинчи қисмида, 217, 222-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилди;

2) 3812-модда биринчи қисмининг 1-бандида:

«128-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлардан кейин «1281-моддасида» деган сўзлар билан тўлдирилди;

«214-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлардан кейин «2161-моддаси биринчи қисмида» деган сўзлар билан тўлдирилди.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси  51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) нинг иккинчи қисми чиқариб ташланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман судининг раиси                                                          У.Хидибоев

Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар