Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Суд-ҳуқуқ тизими янада такомиллаштирилиб, “Бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилди.

Суд-ҳуқуқ тизими янада такомиллаштирилиб, “Бир суд-бир инстанция” тамойили жорий этилди.

11 январь 2021 йил
166
0

 

Мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритгач, Ўзбекистон Республикасининг Конститцсияси қабул қилинди. Асосий Қонунимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини турли шаклдаги мулк ташкил этади. Мулк мутлоқ даҳлсиз ҳисобланади ва давлат томонидан қўриқланади, унга нисбатан ҳар қандай тажовуз қонунга зид деб топилади. Ушбу норма муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчидан давлат иқтисодий сиёсатининг асосий тамойилларини белгилайди, иккинчидан иқтисодий сиёсатимизнинг мазмун- моҳияти, асосий йўналишларини Конституция даражасида эътироф этади, учинчидан Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёти бозор муносабатларига асосланганлигини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш мустақил республикамизда йўналишига айланди. Бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқларининг самарали ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида суд хокимияти обрўсини ошириш, судларнинг том маънодаги мустақиллигини таъминлаш, уларни жазоловчи органдан қонун устуворлигини таъминловчи, оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантиришга, ҳокимиятнинг алоҳида учинчи тармоғи сифатида бутун одил судлов тизимини қайта кўриб чиқиш ва демократлаштиришга қаратилди.

Ҳар қандай ривожланган мамлакатнинг обрў-эътибори, унинг нуфузи, ушбу минтақадаги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг қонуний манфаатлари қандай даражада таъминланганлиги билан баҳоланади. Шу жумладан мамалакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳатлар ҳалқимизнинг кўз ўнгида ўз самарасини кўрсатмоқда, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини янада ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида мамалакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини янада ошириш бўйича қилинадиган ишлар таъкидлаб ўтилган. Суд ҳуқуқ соҳасидаги устувор йўналишлар бўйича 40 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, амалга оширилган одил судлов жараёнида ноҳақ айбланган 719 нафар шахсларга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилганлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил  29 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномасида алоҳида тўхталиб ўтилган.  

Суд соҳасидаги бундай ўзгаришлар аввало ҳалқимизда ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамласа, судьялар корпусига янада каттароқ ва масъулиятли вазифаларни юклайди. 2021 йил 1 январдан бошлаб, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида  судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаган ҳолда  ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судьлари ташкил этилди.

Шунингдек  маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги  ишларни кўриб чиқиш ваколатини  маъмурий судлардан жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилди. Фуқароларнинг сарсонгарчилигини олдини олиш, уларнинг вақтини тежаш ва ортиқча ҳаражатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича 4 та туман ва 1 та туманлараро, 4 та туман ва 1 та туманлараро иқтисодий судлар ташкил этилиши назарда тутилган.

Суд органларининг амалдаги тузилишини давр талаби ва жаҳон стандартларига мувофиқлаштириш фақатгина тизимга бўлган ҳалқнинг ишончини, судларда очиқлик ва шаффофликни таъминлайди.

 

Жиноят ишлари бўйича

Жиззах вилоят суди судьяси                                                              Ш.Худояров

 

Жиноят ишлари бўйича

Ғаллаорол туман суди раиси                                                              У.Хидирбоев

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар