Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Давлат хизматлари марказиниг янги биноси фойдаланишга топширилди

Давлат хизматлари марказиниг янги биноси фойдаланишга топширилди

30 декабрь 2020 йил
150
0

Ғаллаоролда замонавий давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди

 

Бугун – 30 декабр куни Ғаллаорол туманида янги давлат хизматлари маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Очилиш маросимида Ғаллаорол тумани ҳокими Ж.Оқбоев, ДХА Жиззах вилояти бошқармаси биринчи ўринбосари А.Неков ҳамда вилоят ва туман ташкилот масъуллари иштирок этишди.

 

 

Бугунги кунда карантин қоидалари юмшатилиши ортидан, давлат хизматлари марказларида аҳолига маълум қоидалар асосида хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган. Карантин асосида фуқароларга кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш мақсадида янги ва замонавий кўринишга эга бўлган марказларда фаолият ташкил этилмокда.

 

Шундай вазиятда марказга келадиган фуқароларни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, уларга тез ва сифатли давлат хизматини кўрсатиш зарур.

Ғаллаорол туман марказда жойлашган аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд. Мазкур бинода Бош вазир қабулхонаси, инвесторларга хизмат кўрсатиш учун махсус жой ҳозирланган.

 

Шунингдек, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона, тиббиёт хонаси, е-аукцион хоналари мавжуд

– Ушбу давлат хизматлари маркази биноси барча учун қулай ҳудудда, замонавий архитектура ва меъморий дизайнга асосланган ҳолда “Арслон Шамшод ” МЧЖ бунёдкорлари томонидан қурилди, - дейди ДХА Жиззах вилояти бошқармаси биринчи ўринбосари А.Неков.

 

– Ғаллаорол туман ДХМ биноси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилиб фойдаланишга топширилди. Марказга кираверишда ходимларимиз хушкайфият билан фуқароларни давлат хизматлари соҳасидаги мурожаатини ўрганиб, тегишли ойналарга йўналтиради. Электрон навбат, инфокиоск, кутиш зали, болалар майдончаси ташкил этилган. Мониторларда давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги янгиликлар, давлат хизматлари олиш тартиблари тўғрисидаги роликлар намойиш этилади. Шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилда ДХМнинг Даштобод шаҳридаги филиали ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

 

Тантанали маросимдан сўнг йиғилганлар марказда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар