Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » БАЙРОҒИМИЗ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

БАЙРОҒИМИЗ – ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!

18 ноябрь 2020 йил
8
0

Бугун давлатимиз суверенитетининг энг асосий рамзларидан бири бўлмиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинганлигига роппа-роса 29 йил тўлди. Бундан 29 йил муқаддам, 1991 йил 18 ноябрь санасида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари VII сессиясида ҳар қандай мамлакат суверенитетининг рамзи ҳисобланмиш давлатимиз байроғи депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган эди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 ноябрдаги 18 ноябрь "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кунни кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги 01-07/1-3706-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йил 18 ноябрь куни Ғаллаорол туманидаги 90 та умумтаълим мактабларида, шунингдек Ғаллаорол туманининг мустакиллик майдончасида туман ёшлари иштирокида "ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ -  ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ!" шиори остида карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

 Ўтказилган тадбларда ёшларга давлат рамзлари тўғрисида, юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, ғамҳурликлар барча соҳада амалга оширилаётган ислохатлар юзасидан маълумотлар берилди. 

 

Тадбир туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Ғаллаорол туман бўлими, туман Халқ таълими,  Ёшлар агентлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда ташкил этилди.

 

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар