Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш”

“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш”

17 ноябрь 2020 йил
34
0

Ғаллаорол туманида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида 2020 йилнинг 13-17 ноябр кунлари туманининг 29 та маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида маҳалий аҳоли иштирокида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбирда аҳолига мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатлар тўғрисида маълумотлар берилиб ҳамда ислоҳатларни тарғиб этивчи видео роликлар номойиш этилди.

Тарғибот ишларида Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган ишчи гурух вилоят Педогогика ва Полтехника олийгоҳларининг профессор ўқитувчилари томонидан ташкил қилинди.

Манавий-маърифий тарғибот тадбирларда аҳолининг маданий дам олишларини ташкил қилиш мақсадида вилоят, туман Маданият бўлимлари хонондалари ижросида Ватанни мадҳ этивчи бадиий концерт дастурлари номойиш этилди.

Тумандага 29 та МФЙ, МҚЙ, ШФЙ ларида ташкил этилган тадбирларда жами 3150 нафардан ортиқ туман фуқаролари иштирок этишди.

Туманда ташкил эилган тадбирларда туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳомийлигида тумандаги иқтидорли ва истедодли ёшларга, ва маҳаллада ташкил этилган “Темир дафтари” рўйҳатидан  чиқарилган фуқароларга фаҳрий ёрлиқ, эсталик совғалари топширилди.

 

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар