Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар

“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар

14 ноябрь 2020 йил
18
0

2020 йил 14 ноябрь куни Ғаллаорол туманида жойлашган Самарқанд МФЙ, Олимлар МФЙ, Лалимикор МФЙ, Сарбозар МФЙ, Кўкбулоқ ҚФЙ, Маржонбулоқ ШФЙни ҳудудларида Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказиш мақсадида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

 

Шунингдек Соат 10:00 да Самарқанд МФЙ ҳудудида жойлашган “Баркомол авлод” болалар мактабида 90 нафардан ортиқ, соат 10:00 да Олимлар МФЙ, 2-сонли касб-ҳунар мактабида 100 нафардан ортиқ, Лалимикор касб-ҳунар мактабида 110 нафардан ортиқ фуқарлоар иштирок этишди.

 

Жумладан соат 14:00 да Сарбозар МФЙ ҳудудида жойлашган 21-сонли умумтаълим мактабида 100 нафардан ориқ, Кўкбулоқ ҚФЙ ҳудудида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактабида 100 нафардан ортиқ, Маржонбулоқ ШФЙ ҳудудида жойлашган 73-сонли умумтаълим мактабида 100 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.

 

Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган тарғибот ишчи гуруҳи аъзолари вилоят педогогика олийгоҳининг профессор ўқитувчилари тўлиқ маълумот беришди.

 

Тадбир ўтказилган ҳудудларда маънавий-маърифий йўналишдаги тадбирларда Ўзбекистонда, вилоятимиз ва туманда амалга оширилаётган ислоҳатлар, бунёдкорлик ишларини ёритиб берувчи видео роликлар намойиш этилди.

 

 Тадбир якунида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳомийлигида тумандаги иқтидорли ва истедодли ёшларга, ва маҳаллада ташкил этилган “Темир дафтари” рўйҳатидан  чиқарилган фуқароларга фаҳрий ёрлиқ, эсталик совғалари топширилди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар