Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида Ғаллаорол туманида ўтказилган маьданий-маьрифий тадбир

“Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида Ғаллаорол туманида ўтказилган маьданий-маьрифий тадбир

13 ноябрь 2020 йил
16
0

2020 йил 13 ноябрь куни Ғаллаорол туманида жойлашган Дўстлик  МФЙ, Ғ.Ғулом МФЙ, Аламли МФЙ, Бахт МФЙ, Қашқабулоқ ҚФЙ, Булоқбоши ҚФЙ лари ҳудудларида Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка “маҳаллабай” етказиш мақсадида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

 

Шунингдек Соат 10:00 да Дўстлик МФЙ ҳудудида жойлашган         15-сон мусиқа ва санъат болалар мактабида 150 нафар, соат 14:00 да Аламли МФЙ 15-сон мусиқа ва санъат болалар мактабида 150 нафар, Бахт МФЙ 78-сон умумтаълим мактабида 100 нафардан ортиқ, Ғ.Ғулом МФЙ, 25-сонли умумтаълим мактабида 100 нафардан ортиқ, Қашқабулоқ ҚФЙ 23-мактабида 100 нафардан ортиқ, Булоқбоши ҚФЙ 84-сонли умумтаълим мактабида 120 нафардан ортиқ фуқарлоар иштирок этишди.

Тадбир ўтказилган ҳудудларда аҳолининг маданий дам олишлари учун бадиий концерт дастури номйиш этилиб ҳамда мамлакатимиздаги амалга оширилаётган кенг ислоҳатлар тўғрисидаги видео роликлар номойиш этилди.

 

Тадбир якунида туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳомийлигида тумандаги иқтидорли ва истедодли ёшларга, ва маҳаллада ташкил этилган “Темир дафтари” рўйҳатидан  чиқарилган фуқароларга фаҳрий ёрлиқ, қиммат баҳо совғалари топширилди.

 

Ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар кўтаринки руҳда ўтди.

Ғаллаорол туман ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар