Сайт тест режимида ишламоқда.
Телефонлар:
(0372) 432-13-34
(0372) 432-12-88
» » Ғаллаоролдаги туман тиббиёт бирлашмасида тиббиётчилар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

Ғаллаоролдаги туман тиббиёт бирлашмасида тиббиётчилар куни муносабати билан тадбир ўтказилди

07 ноябрь 2020 йил
18
0

Ғаллаорол тумани Аламли МФЙ ҳудудида жойлашган туман тиббиёт бирлашмасида “Тиббиёт ҳодимлари куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни туман тиббиёт бирлашмаси бош врач Х.Саидов очиб туманнинг барча тиббиёт ходимларини байрам билан табриклаб сўзни Ғаллаорол туман хокимининг ўринбосари Ғ.Тўйчиевга берди. Ғ.Тўйчиев туманда соғлиқни сақлаш тизимини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар, соҳа ходимлари олдида турган устувор вазифалар тўғрисида, шунингдек пандемия даврида туман аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишда фидойилик билан хизмат қилган туман тиббиёт бирлашмасининг врачлари, хамшираларининг фидокорона меҳнатлари тўғрисида гапириб, маърузаси якунида тиббиёт ходимларини туман хокимлиги номидан самимий табриклади.
Тадбирда бир гуруҳ ўз касбининг фидойилари бўлган ва туман халқи саломатлигини мустаҳкамлашда меҳнатлари билан касбдошлари ва туман аҳолиси меҳрини қозонган ходимларга туман хокимининг туман тиббиёт бирлашмаси маьмуриятининг фаҳрий ёрлиқлари, ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

Ғаллаорол тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар